12.05.2024 18:10
6599
Теглар
Хави «Барса» ҳужум чизиғида ўзгариш қилмоқчи ва ўз режасида Левандовскини кўрмаяпти

«Барселона» Роберт Левандовски билан хайрлашишга тайёр.

Diario Sport хабарига кўра, ҳужумчининг агенти Пини Заҳави келаси ҳафта Испанияга учиб боради ва «кўк-анорранглилар» спорт директори Деку ҳамда президенти Жоан Лапорта билан учрашади. Томонлар полшалик футболчининг келажагини муҳокама қилишади.

Қайд этилишича, каталонияликлар бош мураббийи Хави кейинги мавсум олдидан ҳужум чизиғида қайта қуриш амалга оширмоқчи ва Левандовскисиз йўлда давом этмоқчи. Хавининг фикрича, ҳужумчи аввалги формасини тиклаб олиши даргумон ва унинг трансферидан тушган маблағ бошқа футболчиларга сарфланиши мумкин. 

Шу билан бирга «Барса» имкон қадар ҳурмат билан ҳаракат қилади. Улар Робертни кетишга мажбурлашмайди, у билан муносабатларни бузишни хоҳлашмайди. Футболчидан маошини камайтириш талаб қилиниши мумкин. 

Левандовски бу мавсумда Ла Лиганинг 31 та ўйинида 17 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар