12.05.2024 23:16
1733
Теглар
Эркин кураш. Магомед Ибрагимов 39 ёшида фаолиятини якунлади

Истанбулда эркин кураш бўйича Париж Олимпиадасига йўлланма берадиган лицензион турнир бўлиб ўтди. 

Ўзбекистонлик Магомед Ибрагимов (-97 кг) лицензия учун кечган беллашувда Хитой вакили Авусайман Хабилага ютқазиб қўйгач, фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

39 ёшли Ибрагимов фаолияти давомида икки бор Осиё чемпиони бўлган. Шунингдек, у Рио Олимпиадасида, Осиё ўйинлари ва Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган.

Ибрагимовнинг кетиши икки карра Олимпия чемпиони, 5 мартадан жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Абдулрашид Саъдуллаевни ҳам бефарқ қолдирмади. «Мотивация ва ёрқин кураш учун раҳмат, афсона» деб ёзиб қолдирди россиялик курашчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар