12.05.2024 09:25
2425
Анчелотти: «Реал»нинг мақсади — ЕЧЛ финалига тўлиқ таркибда ва яхши формада етиб бориш»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 35-туридан ўрин олган «Гранада»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Яхши ҳиссиётлар. Ҳамма жанг қилмоқда, курашмоқда, ўз маҳоратини намойиш этмоқда. Тибо ва Милитао яна қўшади.

Бизнинг мақсадимиз — Чемпионлар Лигаси финалига тўлиқ таркиб билан ва энг яхши формада етиб бориш. Бунга эришамиз.

Кроос ва Модрич жамоага ёрдам бераётганидан, финалга тайёргарлик кўриш имкониятидан хурсанд. Уларнинг ўй-хаёли — фақат финалда ғалаба қозонишда», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар