11.05.2024 20:30
1430
«Наполи» Добвик трансфери бўйича «Жирона»га таклиф юборди 

 «Жирона» ҳужумчиси Артём Довбик фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда AS.

Манба хабарига кўра, Неапол клуби украиналик ҳужумчи трансфери бўйича «Жирона»га таклиф юборган. Клуб эса Артёмни яна бир мавсум клуб сафида қолдирмоқчи.

Қайд этилишича, Неапол клуби раҳбарияти Виктор Осимҳен билан хайрлашгач, айнан Добвикни таклиф этмоқчи. Осимҳенга «Челси» асосий даъвогар бўлиб турибди.

Маълумот учун, 26 ёшли Добвик 2023 йилнинг ёзида «Днепр»дан 7,7 миллион еврога «Жирона»га ўтганди. У жами 38 ўйинда 21та голга муаллифлик қилди. «Трансфермаркет» портали украиналик форвардни 30 миллион еврога баҳолаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар