11.05.2024 12:52
14355
Теглар
«Барселона» 4 ўйинчисидан ташқари исталган футболчи бўйича таклифни кўриб чиқишга тайёр

«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида фақат 4 футболчиси бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмайди, дея хабар бермоқда RAC1.

Манба хабарига кўра, клуб раҳбарияти тўрт нафар футболчи – дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Пау Кубарси, яримҳимоячи Гави ва вингер Ламин Ямал бўйича бўладиган ҳар қандай трансфер таклифни рад этади.

Қолган ўйинчилар бўйича трансфер таклифлари кўриб чиқилади. Клуб ёзги трансфер ойнасида Роналд Араухо, Фрэнки де Йонг, Рафинья ва Жюль Кунде билан хайрлашишга тайёр.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти Роберт Левандовски билан ҳам хайрлашишга тайёр, аммо полшалик ҳужумчи Каталониядан кетишни истамаяпти.  

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар