10.05.2024 17:05
964
Теглар
Шон Дайч – АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи

АПЛ расмий сайти апрел ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши мураббийини эълон қилди.

«Эвертон» бош мураббийи Шон Дайч турнирнинг апрел ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. Мерсисайдликлар ўтган ойда 6 ўйинда 4 ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этган.

Дайчдан ташқари, Микел Артета («Арсенал») ва Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») ҳам совринга даъвогарлик қилганди.

Маълумот учун, «Эвертон» 37 очко билан АПЛда 15-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар