10.05.2024 02:52
3055
Теглар
Саудия про лигаси. «Ан Наср» қийин ғалабага эришди, Роналду гол урди, Брозовичдан дубл

Саудия Арабистони чемпионатининг 31-турида «Ан Наср» сафарда «Ал Аҳдуд»ни Роналдо ва Брозовичнинг (2 та)  голлари эвазига мағлубиятга учратди. 

«Ан Наср» 77 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди ва мавсумни вице-чемпион сифатида якунлаши эҳтимоли катта. Чунки 11 май куни «Ал Ҳилол» (86) «Ал Ҳазм»га ютқазмаса, муддатидан аввал чемпионга айланади. 

Саудия про лигаси. 31-тур. 9 май

Ал Аҳдуд — Ан Наср 2:3

Голлар: Ал Ҳабиб (60), Савиур (70) — Брозович (7, 90+1), Роналду (15).

Ан Наср – Оспина, Ал Ғаннам, Лапорт, Ал Амри, Теллес (Ал Алива, 46; Ал Фатил, 90), Яхё (Ан Наҳли, 80), Брозович, Ал Ҳайбари, Ал Ҳасан (Ан Немер, 85), Роналду, Мане.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар