09.05.2024 20:07
9417
Теглар
Индонезия U23 қитъалараро плей-оффда Гвинеяга мағлуб бўлиб, Олимпиадага бора олмади

Осиё кубоги U23 турнирида 4-ўринни эгаллаган Индонезия Париж-2024 Олимпиадасига бориш учун сўнгги имкониятни ҳам қўлдан бой берди.

Парижда Осиё ва Африканинг 4-жамоаси ўртасида ўтган қитъалараро плей-офф ўйинида Индонезия Гвинеяга мағлубиятга учради. Морибанинг ягона голи африкаликларга Париж-2024 йўлланмасини тақдим этди – 1:0.

Шу тариқа, Гвинея Олимпиадада Африканинг 4-жамоасига айланиб, Париж-2024га йўлланма олган сўнгги 16-жамоа бўлди.

Париж-2024 йўлланмаси учун қитъалараро плей-офф ўйини.

Индонезия – Гвинея – 0:1

Голлар: Илайш Мориба, 29 пеналти.

Ноаниқ пеналти: Ба (78, Гвинея).

Париж-2024га йўлланма олган барча 16 жамоа:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар