10.05.2024 02:57
7669
Теглар
Европа Лигаси. «Байер» ва «Аталанта» финалда

Европа Лигасида финалчилар аниқланди. 

Римдан икки тўп фарқидаги ғалаба билан қайтган «Байер» «Рома»га қарши жавоб баҳсида қийинчиликка дуч келди. Де Росси жамоаси Паредеснинг пеналтилардан урган голлари эвазига умумий ҳисобни тенглаштирганди, аммо Алонсо шогирдлари ушбу мавсумдаги анъанасига мувофиқ сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди ва сафардаги ютуқ эвазига финалга чиқди. 

Францияда дуранг ўйнаган «Аталанта» эса «Марсел»га ўз майдонида имконият қолдирмади ва жавобсиз 3 та тўп киритди. 

Шу тариқа 22 май куни Дублинда бўлиб ўтадиган финалда «Байер» ва «Аталанта» турнир ғолибини аниқлашади. 

Европа Лигаси. Яримфинал. 9 май

Жавоб баҳслари

Байер Рома 2:2

Голлар: Манчини (82, автогол), Станишич (90+7) — Паредес (43 пеналти, 66 пеналти). 

Байер – Коварж, Фримпонг (Станишич, 90), Та, Тапсоба, Инкапиэ, Гримальдо (Коссуну, 90), Жака, Ҳофманн (Виртц, 81), Паласиос, Адли, Гложек (Шик, 74).

Рома – Свилар, Анхелино (Смоллинг, 81), Манчини, Ндика, Спинаццола (Залевски, 21), Паредес, Кристанте, Пеллегрини (Абраҳам, 81), Эл Шаарави, Лукаку, Озмун (Бове, 72).

Огоҳлантиришлар: Тапсоба (20), Манчини (20), Пеллегрини (21), Паредес (27), Залевски (29), Та (41), Виртц (89).

Биринчи ўйин — 2:0.

Аталанта Марсел 3:0

Голлар: Лукман (30), Ружери (52), Туре (90+5).

Аталанта – Муссо, Дзаппакоста (Ҳатебур, 76), Жимшити, Ҳин, де Рон, Ружери, Копмейнерс, Эдерсон (Скалвини, 56), де Кетеларе (Пашалич, 61), Лукман (Туре, 77), Скамакка (Миранчук, 56).

Марсел – Лопес, Клосс (Пеми, 72), Мбемба (Унаи, 59), Жиго, Балерди, Мерлен (Луис Энрике, 72), Кондогбиа, Верету, Ҳарит (Корреа, 84), Ндиай (Сарр, 59), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Эдерсон (47), де Рон (63).

Биринчи ўйин — 1:1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар