09.05.2024 17:49
1058
Теглар
АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарлар эълон қилинди

АПЛ расмий сайти жорий мавсум якунларига кўра, йилнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарларни эълон қилди.

Мухлислар ва экспертлар ўртасида ўтказиладиган сўровнома якунларига биноан, аниқланадиган ғолиб номи 21 май куни эълон қилинади. Совринга 5 нафар мураббий даъвогарлик қилмоқда.

Микел Артета («Арсенал») – 26 ғалаба, 5 дуранг, 5 мағлубият, тўплар нисбати – «+60»;

Унаи Эмери («Астон Вилла») – 20 ғалаба, 7 дуранг, 9 мағлубият, тўплар нисбати – «+20»;

Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») – 25 ғалаба, 7 дуранг, 3 мағлубият, тўплар нисбати – «+54»;

Андони Ираола («Борнмут») – 13 ғалаба, 9 дуранг, 14 мағлубият, тўплар нисбати – «-11»;

Юрген Клопп («Ливерпул») – 23 ғалаба, 9 дуранг, 4 мағлубият, тўплар нисбати – «+43».

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар