08.05.2024 20:50
2373
Теглар
Тухел кейинги мавсум қаерда бўлиши ҳақида: «Челси», Англия, умуман АПЛ менга жуда ёққан»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел келажаги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Германиялик мураббий мавсум якунида немис клубидан истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилганди.

«Келаси мавсум қаерда бўламан? «Бавария»да қолишим эҳтимоли жуда, жуда, жуда кам. Бу масалада ташаббус мендан эмас, клубдан чиққанди.

«Реал»га қарши ўйиндаги натижа клубдаги кейинги тақдиримга таъсир қиладими? Менимча, йўқ. Эҳтимол, натижага қарамай, мен таътил оларман. Кўрамиз.

АПЛга қайтишим мумкинми? Жавоб беришни истамасдим, аммо «Челси»да ишлаш менга ёққан. Англияда, АПЛда ишлаш жуда ёққанди. Бу фаолиятимда ўзгача давр бўлган. У ердаги фаолиятимни яхши хотиралар билан эслайман», - дея Тухелнинг сўзларини келтирган TNT Sports.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» - «Бавария» ўртасида Мюнхенда ўтган биринчи баҳсда 2:2 ҳисобида қайд этилган. Жавоб учрашуви бугун, чоршанба оқшомида соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар