08.05.2024 13:54
1725
Теглар
Неймар Бразилиядаги тошқиндан жабрланганларга шахсий самолётида ёрдам юборди

Неймар Бразилиядаги табиий офатдан жабрланганларга ёрдам берди.

«Ал Ҳилол» ҳужумчиси Риу-Гранде-ду-Сул штатидаги сув тошқинидан жабрланган одамларга тоза сув, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар етказиб бериш учун шахсий самолётини юборди.

Неймар ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хавотирланаётганларни табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этишга чақирди.

«Бразилия оғир дамларни бошдан кечирмоқда. Мен ёрдам қилган ишларим ҳақида ёзишларини ёқтирмайман. Ушбу пост одамларни янада кўпроқ ёрдам беришга илҳомлантириш учун мўлжалланган. 

Самолётим учувчилари ва ёрдамда иштирок этган барчага олдиндан миннатдорчилик билдираман. Мен шу ерда, узоқдан туриб, ҳаммаси ўз ўрнига тушишини дуо қиламан... Отам қўлидан келган барча ёрдамни кўрсатмоқда», — деб ёзади Неймар.

Маълумот учун, сув тошқини туфайли 150 мингга яқин аҳоли уйларидан қочишга мажбур бўлди. Камида 85 киши ҳалок бўлган, яна 130 киши бедарак йўқолган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар