07.05.2024 21:03
2944
Теглар
Суперлига. 7та гол урилган баҳсда «Насаф» ОКМК устидан қийин ғалабага эришди

Суперлига 6-тури доирасидаги сешанба кунги иккинчи ўйинда ҳам дарвозаларга 7та гол урилди.

Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК Рўзиқул Бердиев шогирдларига қарши баҳсда ҳисобни очган бўлса-да, «Насаф» ҳисобни 4:1га айлантирганди. Аммо ўйин якунига яқин мезбонлар яна иккита гол уриб, ҳисобни қисқартиришди – 3:4.

Шу тариқа, «Насаф» Олмалиқда муҳим ғалабага эришиб, 11 очко ва тўплар нисбатига кўра, 5-ўриндан 1-ўринга кўтарилди. ОКМК эса 8 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Суперлига. 6-тур

ОКМК - «Насаф» - 3:4

Ҳакам: Шавкат Насибуллаев

ВАР: Иброҳим Исмоилов

Голлар: Сардор Раҳмонов 22, Али Абдураҳмонов 78, Авазбек Ўлмасалиев 90+2 – Акмал Мозговой 27, Зоран Марушич 45+3, 60, Жамбули Жигаури 67.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акром Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (77.Нодирбек Абдураззоқов, 65), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Бахтиёр Қосимов (14.Азизбек Баҳромов, 76), 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 28.Арихиро Сентоку (88.Мурат Эрматов, 90), 95.Милан Шкрбич (18.Азиз Холмуродов, 46), 99.Иракли Рухадзе (27.Али Абдураҳмонов, 65)

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов (8.Зафармурод Абдураҳматов, 74), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов, 27.Ислом Кенжабоев (30.Темур Чогадзе, 88), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (20.Виктор Да Сильва, 88), 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (88.Марко Станоевич, 74), 77.Ойбек Бозоров.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар