07.05.2024 17:02
2230
Теглар
«Бавария» Гвардиолани қайтармоқчи, аммо у «Сити»дан кетмоқчи эмас

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетмоқчи эмас.

«Бавария» Томас Тухел ўрнига янги мураббий излашда давом этмоқда. Номзодлар орасида жамоанинг собиқ устози — Хосеп Гвардиола ҳам бор. 

«Бавария» Пепнинг қалбида, аммо у ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этишни истамаяпти. 

У «Сити»да бахтли ва унинг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Ҳозир «Бавария»га қайтишнинг мавриди эмас», — дея мураббийнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи Tacticgrup агентлиги вакилининг сўзларини келтиради Sky Sports. 

Маълумот учун, испаниялик мутахассис Мюнхен клубини 2013-2016 йилларда бошқариб, 3 марта Бундеслига, 2 бор Германия кубоги, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар