06.05.2024 12:10
1058
Салоҳ — АПЛда қаторасига уч мавсумда 10+ гол уриб, 10+ голли узатма берган биринчи футболчи

Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатида гол ва ассистлар бўйича рекорд ўрнатди.

«Ливерпул» футболчиси АПЛ 36-туридаги «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда (4:2) тўп киритди ва ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Натижада мисрлик ҳужумчи Премер-лига тарихида кетма-кет уч мавсумда 10+ гол урган ва 10+ голли узатма берган биринчи футболчига айланди. Ушбу мавсумда Муҳаммад ҳисобида 29 ўйинда 18 та гол ва 10 та ассист бор. 

Шунингдек, Салоҳ АПЛда беш мавсумда 10+ гол урган ва 10+ голли узатма берган иккинчи ўйинчи бўлди. Бунгача «МЮ» собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни худди шундай натижага эришганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар