05.05.2024 17:10
2213
Теглар
Алаба фаолиятида 12-бор чемпион бўлди ва топ-5 лигалар рекордчиси Гиггзга яқинлашди

«Реал» ҳимоячиси Давид Алаба Мадрид клуби сафида Ла Лига чемпиони бўлиб бу борада Райан Гиггзга яқинлашди.

Ла Лига чемпионлиги австриялик футболчи учун топ-чемпионатида фаолиятидаги 12-ғолибликни келтирди. Алаба Бундеслигада «Бавария» билан 10 марта чемпион бўлганди, «Реал» сафида 2-марта чемпион бўлди.

Бу борада Алаба «Реал» собиқ аъзоси Франсиско Хенто («Реал» сафида 12 карра чемпион), Кингсли Коман («ПСЖ» - 2 марта, «Ювентус» - 2 марта, «Бавария» билан 8 марта), Томас Мюллер (барчаси «Бавария» билан) ва Лионел Месси («Барселона» - 10 марта, «ПСЖ» - 2 марта) билан тенглашди.

Топ-5 чемпионатларда чемпионлик сони бўйича Райан Гиггз рекордчи саналади. Уэлслик собиқ яримҳимоячи «Манчестер Юнайтед» билан 13 карра Англия чемпиони бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар