04.05.2024 15:13
1395
«Интер Майами» бош директори: «Месси келгач, бюджетимиз 60 млндан 130 млн долларга ўсди. Бу йил 200 млн кутяпмиз»

«Интер Майами» бош директори Лионел Мессининг клуб бюджетига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

«Лео янги даражага олиб чиқади. Ҳамкорларнинг сўровлар даражаси ҳам ўсиб бормоқда. Биз ўз позициямиздан жуда мамнунмиз, жамоадан ва қилинган ишлардан фахрланамиз. Фақат ривожланиш қолмоқда. 

Мессининг келиши билан биз бюджети 60 миллион долларлик жамоадан 125 ёки 130 миллионга чиқдик. Бу йил эса 200 миллион ёки ундан кўпроқ бўлишини кутяпман. Вақтинчалик стадионда ўйнаётганимизни ҳисобга олсак, бу — жуда катта миқдор», — деди Хавиер Асенси Visa билан шартнома тузгандан кейин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар