04.05.2024 17:26
2762
Теглар
Давид Райя — АПЛда «олтин қўлқоп» соҳиби

Давид Райя Премер-лигада мавсумнинг энг яхши дарвозабони бўлди. 

«Арсенал» посбони 2023/24 йилги мавсум якунида «Олтин қўлқоп»ни олади. «Эвертон» аъзоси Жордан Пикфорд 36-турда «Лутон»га қарши ўйинда (1:1) тўп ўтказиб юборди ва шундан сўнг Райядан ўзиб кетиши мумкин бўлган дарвозабон қолмади. 

Райя бу мавсумда АПЛда 29 баҳснинг 14 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Пикфордда эса 12 та «қуруқ ўйин» бор. 

28 ёшли испан «Арсенал»га 2023 йил августда «Брентфорд»дан ижара асосида ўтганди. У бу мавсумда 23 бор тўп ўтказиб юборди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар