04.05.2024 18:31
3685
Теглар
АПЛ. «Арсенал» «Борнмут»ни йирик ҳисобда енгди, Райсда гол ва ассист

Англия чемпионатининг 36-турида пешқадам «Арсенал» ўз майдонида «Борнмут» устидан ишончли ғалабага эришди. Биринчи бўлим сўнгида Сака пеналтидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Троссар Райснинг узатмасини голга айлантирди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Декланнинг ўзи ҳам тўп киритди. 

Лондон клуби очколарини 83 тага етказди, 2-ўриндаги «Манчестер Сити»да 79 очко ва икки захира ўйини бор. «Борнмут» 48 очко билан 10-поғонада қолди. 

АПЛ. 36-тур

Арсенал Борнмут 3:0

4 май, «Эмирейтс»

Голлар: Сака (45, пеналти), Троссар (70), Райс (90+7). 

Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Томиясу, Парти, Эдегор, Райс, Ҳавертц, Троссар (Мартинелли, 81), Сака (Жезус, 86).

Борнмут – Трэверс, Смит (Ааронс, 89), Сенеси (Унал, 80), Забарний, Кристи, Кук, Скотт (Биллинг, 71), Уаттара, Клюйверт (Февр, 89), Соланке, Семенио.

Огоҳлантиришлар: Скотт (21), Парти (59), Ҳавертц (60), Смит (84), Кристи (90+5).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар