03.05.2024 10:54
2171
«Челси» Контега алоқага чиқди. Боули Антониони жамоани қайта қуриш учун идеал мураббий деб ҳисобламоқда

Антонио Конте «Челси»га қайтиши мумкин.

La Repubblica хабарига кўра, «кўклар» хўжайини Тодд Боули 2016 йилдан 2018 йилгача жамоани бошқарган италиялик мураббий билан аллақачон боғланган. Дастлабки музокаралар муваффақиятли бўлди. 

Бизнесменнинг фикрича, Конте «Челси»ни қайта тиклаш учун идеал мураббийдир. Боули 54 ёшли мутахассис учун яхши молиявий шароит яратишга тайёр.

Контенинг сўнгги иш жойи «Тоттенҳэм» бўлган. Антонио «шпорлар»ни 2023 йил баҳорида тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар