03.05.2024 10:51
2556
Теглар
Алонсо: «Байер» ақлли ва мукаммал ўйнади. Футболчиларни илҳомлантириш қийин бўлмади»

«Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо Европа Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Рома»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жиддий ва эҳтиёткор ўйин бўлди. Биз ақлли ва мукаммал ўйнадик. Олдинда тезкор футболчиларимиз бор эди.

Иккинчи бўлимда бирорта ҳам имконият бермадик. Агар эҳтиёткор ва ишончли ҳаракат қилсак, вазиятлар бўлишини билардик. Жамоа тўғри баланс топди.

Рақиб очилганда бизда кўп ҳудуд бўлди. Ўйинчиларнинг фидойилиги ва интизоми ажойиб эди. Лекин олдинда ҳали жавоб ўйини бор.

Биз бу схемадан аввал ҳам фойдаланганмиз. Бизда турли ролларни бажара оладиган футболчилар бор. Услуб ўйин ва жамоани танлашга боғлиқ. Бугун ўйин режаси жуда аниқ эди: ҳақиқатан ҳам жуда юқори савияда ўйнадик.

Балки кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Лекин тўғрисини айтсам, рақиб ҳам тўп киритиши мумкин эди. Натижа бироз бошқача бўлиши мумкин эди, лекин жуда адолатли. Футболчиларни илҳомлантириш қийин бўлмади», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар