03.05.2024 01:59
6637
Теглар
Европа Лигаси. «Байер» Римда «Рома»ни мағлуб этди, «Аталанта» Марселда дуранг ўйнади

Европа Лигасида яримфиналнинг биринчи ўйинлари бўлиб ўтди. 

Енгилмас «Байер» Вирц ва Андрихнинг голлари эвазига Римда «Рома» устидан ғалаба қозониб, мағлубиятсиз сериясини 47 ўйинга етказди. 

«Аталанта» эса «Марсел» майдонидан дуранг билан қайтди. 

Жавоб беллашувлари 9 май куни ўтказилади. 

Европа Лигаси. Яримфинал.

Биринчи ўйинлар. 2 май

Рома Байер 0:2

Голлар: Вирц (28), Андрих (73). 

Рома – Свилар, Карсдорп (Анхелино, 62), Смоллинг, Манчини, Спинаццола, Паредес (Балданци, 79), Кристанте, Пеллегрини, Эл Шаарави, Дибала (Абраҳам, 90+1), Лукаку (Озмун, 79).

Байер – Коварж, Станишич, Та, Тапсоба, Инкапиэ, Грималдо (Коссуну, 90+3), Фримпонг (Паласиос, 88), Жака, Андрих, Виртц (Ҳофманн, 77), Адли (Телла, 77).

Огоҳлантиришлар: Та (16), Пеллегрини (30), Спинаццола (74), Жака (74), Андрих (76), Кристанте (77).

Марсел Аталанта 1:1

Голлар: Мбемба (20) — Скамакка (11).

Марсел – Лопес, Клосс (Мерлен, 65), Мбемба, Мурилло (Унаи, 72), Балерди, Кондогбиа, Верету, Ҳарит (Ндиай, 72), Луис Энрике, Сарр (Пеми, 65), Обамеянг.

Аталанта – Муссо, Заппакоста (Ҳатебур, 84), Жимшити, Колашинац (Пашалич, 17), Скалвини, Ружери, де Рон, Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе (Миранчук, 84), Скамакка (Лукман, 59).

Огоҳлантириш: Балерди (69).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар