02.05.2024 02:01
7983
Теглар
ЕЧЛ. «Боруссия» яримфиналнинг биринчи ўйинида «ПСЖ»ни мағлуб этди

Европа Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг иккинчи жуфтлигида «Боруссия» Дортмундда «ПСЖ»ни қабул қилиб, Фуллкругнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. 

Жавоб беллашуви 7 май куни Парижда ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, биринчи яримфиналнинг дастлабки ўйинида «Бавария» «Реал» билан дуранг қайд этганди (2:2).

ЕЧЛ. Яримфинал
Боруссия Д — ПСЖ 1:0

1 май, «Сигнал Идуна Парк»
Гол: Фуллкруг (36).
Боруссия Д – Кобел, Рюэрсон (Волф, 87), Ҳуммелс, Шлоттербек, Матсен, Забитцер, Жан, Брандт (Нмеча, 87), Санчо, Адейеми (Ройс, 83), Фуллкруг (Мукоко, 90). 
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Эрнандес (Лукас Бералдо, 42), Мендеш, Фабиан Руис, Витиня, Заир-Эмери, Дембеле, Барколя (Коло-Муани, 65), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Матсен (19), Руис (53), Шлоттербек (73).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар