30.04.2024 18:25
2475
Теглар
«Милан» мухлисларнинг норозилигидан кейин Лопетеги номзодидан воз кечди

«Милан» клуби янги мавсум учун номзод мураббийлар рўйхатидан Хулен Лопетегини ўчирди.

Испаниялик мутахассис келаси мавсумда миланликларни бошқариш учун асосий номзод саналаётганди. Клуб хўжайини Жерри Кардинале Хулен билан 3 йиллик шартнома имзолашни муҳокама қилгани айтилганди.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, миланлик мухлислар Лопетегининг тайинланишига қарши норозилигини кўрсатганидан кейин клуб испаниялик мураббий номзодидан воз кечган. «Россонерлар»нинг Nopetegui сарлавҳали петицияси 48 соат ичида 10 мингдан ортиқ имзо йиғган.

Қайд этилишича, «Милан» янги мураббий излашда давом этади. 

Аввалроқ, клуб Стефано Пиоли билан хайрлашиши маълум қилинганди. Раҳбарият Роберто Де Зерби номзоди билан қизиқаётгани айтилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар