30.04.2024 13:04
2140
Теглар
Анчелотти: «Бундеслигани ютолмаган «Бавария» ЕЧЛда энг кучли жамоалардан бири «Арсенал»ни чиқариб юборди. Бу турнирда тарих муҳим»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ яримфинали доирасида «Бавария»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

— «Реал»ни финалга чиқади, деб ҳисоблашмоқда?

— Бу мени безовта қилмайди. Бундеслигада яхши натижа кўрсатмаган, аммо «Арсенал»га қарши яхши ўйнаган жамоа билан тўқнаш келамиз. Улар Европанинг жуда кучли жамоаларидан бирини чиқариб юборишди. Чемпионлар Лигасида тарих жуда муҳим ва бу бизнинг фойдамизга ҳам ишлайди.

— «Реал»ни кам баҳолашадими?

— Бу мусобақада эмас, чунки нималарга қодирлигимизни ҳамма билади. Ҳамма бизни ҳурмат қилишини ҳис қиламиз, — деди мадридликлар устози.

«Бавария» — «Реал» баҳси бугун, 30 апрел куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 1 майга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар