Бернарду Силва «Реал»ни ғалати жамоа деб атади.
Бу мавсумда «Манчестер Сити» ЕЧЛ чоракфиналида Мадрид клуби билан тўқнаш келди ва пеналтилар сериясида мағлуб бўлди. «Лотерея»да «Реал» дарвозабони Андрей Лунин Силванинг зарбасини қайтарди — португалиялик футболчи дарвоза марказига зарба берди, украиналик посбон эса ўз ўрнида қолди ва тўпни эгаллаб олди.
«Реал» — ғалати жамоа. Баъзида ўйинни назорат қиляпман деб ўйлайсан ва бирдан улар икки марта қарши ҳужумда қочиб кетиб, голлар уришади. Чунки уларнинг ўйинчилари ажойиб индивидуал фазилатларга эга. Улар қарши ҳужумларда шунчалик тез ва кучлики, бошқариш осон эмас.
Агар сиз жуда кўп ўйинчи билан ҳужум қилсангиз, улар қарши ҳужумга ўтади. Буни қилмасангиз, уларга етарлича самарали ҳужум қилмаётганга ўхшайсиз. Шу сабабли улар билан ўйинда кичик қарорлар қабул қилиш қийин», — дейди «шаҳарликлар» яримҳимоячиси.