28.04.2024 13:28
2853
Теглар
Фати «Барса»га қайтиб, Хавини ишонтирмоқчи

Ансу Фати «Барселона»да қолишга умид қилмоқда.

21 ёшли вингер ҳозирда ижара асосида «Брайтон»да ўйнамоқда.

Diario Sport хабарига кўра, футболчи ўз клубига қайтиб, таркибда мустаҳкам ўрин эгаллашни истамоқда. У мавсумолди йиғинида каталонияликлар устози Хавининг фикрини ўзгартиришга ишонмоқда. 

Ансунинг фикрича, 2024/25 йилги мавсум у учун «Барселона»даги энг яхшиси бўлиши мумкин. Таъкидланишича, футболчи клубни чин дилдан севади ва ўтган ёзда каталонияликларга қарши ўйнамаслик учун «Севиля»га ўтишдан бош тортганди.

Аввалроқ «Барса» испаниялик вингерни ўз режаларига киритмагани ҳақида хабар берилганди.

Фати «Брайтон» таркибида 25 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар