28.04.2024 13:52
2111
Теглар
Аморим «Вест Ҳэм» раҳбарияти билан учрашгани учун «Спортинг» мухлислари ва футболчиларидан узр сўради

Рубен Аморим Англияга сафари учун футболчилар, мухлислар ва ходимлардан узр сўради.

Аввалроқ «Спортинг» бош мураббийи Лондонда «Вест Ҳэм» раҳбарияти билан учрашгани маълум бўлганди.

«Аввало айтишим керакки, клуб менинг сафарим ҳақида биларди. Машинамни кўчага «яширинча» қўйиб, «яширинча» 15 кишининг ёнидан ўтиб, улар билан гаплашиб, суратга тушиб, самолётга ўтирдим. Буларнинг барчаси клубнинг ортидан қилинган, деган фикрни олиб ташлаш керак — ундай эмасди.

Ва энг муҳим нуқта — бу хато бўлганлиги аниқ. Сафар нотўғри вақтда бўлди. Ўшанда мен бундай деб ўйламагандим, лекин бу нотўғри эди — айниқса, доим ўз футболчиларимга нисбатан жуда талабчан бўлганимни ҳисобга олсак. Доим шахсий муаммолар жамоага таъсир қилмаслиги кераклигини айтганман ва муаммоси бор футболчиларни жамоадан анча муддатга четлатганман. 

Бу менинг айбим эди, уни қабул қилишим ва у билан яшашим керак. Буни футболчиларга, ходимларга тушунтирдим, аммо ҳозир энг муҳими — ишлашда давом этиш.

Мен ушбу конференциядан «Спортинг» мухлислари, ходимлари ва, энг аввало, ўйинчиларидан ўзим йўл қўйган хато учун узр сўрашда фойдаланаман», — деди Рубен Аморим «Порту»га қарши ўйинолди матбуот анжуманида.

Маълумот учун, «Спортинг» Португалия чемпионатида 30 та ўйинда 80 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси «Бенфика»ни 4 очкога ортда қолдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар