28.04.2024 13:20
1615
Теглар
Аллегри: «Олдимизга икки вазифа қўйилганди ва биз уларни уддалашга яқинмиз»

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серия 34-туридан ўрин олган «Милан» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бизда доим гол уриш учун 5-6 та имконият бўлади. Яхшироқ паслар беришимиз, камроқ хато қилишимиз керак. Бунинг устида ишлаяпмиз. 

«Лацио» билан кубок яримфиналида захирадан майдонга тушганлар гол уришди ва Италия Кубогида финалга чиқишимизга ёрдам беришди. Улар бу сафар ҳам ғалаба қозонишимизга ёрдам беришга ҳаракат қилишди. Аниқ зарбалар йўлладик. 

Тизимли ўйин? Менга техник жиҳатдан иқтидорли футболчилар ёқади. Ҳеч қачон ўйин тизими ҳақида гапирмайдиган мураббий билан ўсганман. Бу — клуб учун савол. Бор эътиборимни мавсумнинг сўнгги қисмига қаратишга ва мувозанатли жамоадан фойдаланишга ҳаракат қиляпман. Иккинчи бўлимда анча ишончли ўйнадик. Ўйинимиздан жуда мамнунман. Футболни турли йўллар билан ўйнаш мумкин, ғалабани кафолатлайдиган ягона ёндашув йўқ.

Жамоани баҳолаш керак ва таркибни кучайтириш керакми ёки ҳаммаси яхшими, буни клуб ҳал қилади.

Мен ҳар доим айтаман, ҳаётда ҳеч нарса олдиндан белгиланмаган. Йигитларнинг қилган ишларидан жуда мамнунман. Бизга мавсум учун икки вазифа (Италия Кубоги ғолиблиги ва ЕЧЛ йўлланмаси) қўйилганди, биз уларга эришишга жуда яқинмиз.

Ўтган мавсумда Италия Кубоги ва Италия Суперкубогини энг охирида қўлдан бой бердик. Йигитларимиз мана шундай муҳим ўйинлар эвазига ўсади», — деди «Ювентус» бош мураббийи DAZN эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар