28.04.2024 02:16
4480
Теглар
АПЛ. «Астон Вилла» «Челси» билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

АПЛ 35-тури доирасида шанба кунги сўнгги учрашув якунланди.

ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Астон Вилла» «Челси» билан баҳсда 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди. Лондонликлар Мадуэке ва Галлахернинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди – 2:2. Дисасининг сўнгги дақиқалардаги ғалаба голи ўйин қоидаси бузилгани учун бекор қилинди.

Шу тариқа, Бирмингҳем клуби 67 очко билан 4-ўринда бормоқда, «Челси» эса 48 очко билан 9-ўриндан жой олган.

АПЛ. 35-тур

Астон Вилла – Челси 2:2

Голлар: 1:0 – 4, автогол Кукурелья, 2:0 – 42 Рожерс, 2:1 – 62 Мадуэке, 2:2 – 81 Галлахер.

Астон Вилла – Мартинес (Ольсен, 46), Кэш, Пау Торрес, Конса, Динь, Бэйли (Диего Карлос, 75), Макгинн, Тилеманс (Диаби, 27; Дуран, 83), Дуглас Луис (Ироэгбунам, 75), Уоткинс, Роджерс.

Челси – Петрович, Чалоба, Тиаго Силва (Дисаси, 90), Бадьяшиль, Кукурелья, Галлахер, Мудрик (Казадеи, 90), Палмер, Кайседо, Мадуэке, Жексон.

Огоҳлантиришлар: Дуглас Луис (49), Кайседо (49), Роджерс (64), Бэйли (66), Мудрик (82), Тиаго Силва (87), Мадуэке (90+10), Бадьяшиль (90+10).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар