«Рангникни эмас, Тухелни хоҳлаймиз» — «Бавария» мухлисларининг петицияси 10 минг имзо тўплади
«Бавария» мухлислари Томас Тухелнинг қолишини сўраб, петиция тўплашмоқда.
Феврал ойида Мюнхен клуби мутахассис мавсум якунланганидан кейин жамоа бош мураббийлигидан кетишини эълон қилганди.
«Бавария» мухлислари Тухелдан клуб бош мураббийи лавозимида қолишни сўраб, петиция тайёрлашди.
«Биз Рангникни эмас, Тухелни хоҳлаймиз!» деб номланган петиция сешанба куни тайёрланди ва деярли 10 000 имзо тўплади.
«ОАВдаги салбий хабарлар ва жароҳатлар сабаб Мюнхен жамоасидаги кадрлар етишмовчилигига қарамай, ЕЧЛ ғолиби ўз жамоасини турнир яримфиналига олиб чиқди. Унаи Эмери ёки Рангник каби номзодларга ҳурмат сақлаган ҳолда, бу мураббийларни Тухел билан солиштириб бўлмайди», — дейилади петицияда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар