26.04.2024 22:37
4135
Теглар
Хосе Венансио Лопес: «Эронни финал билан табриклайман, бугун иккита тенг кучли рақиблар баҳслашди»

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди

— Бугун иккита тенг кучли рақиблар ўзаро баҳс олиб борди. Учрашув масаласи пеналтилар cериясида ҳал бўлди. Айрим дақиқаларда Эрон кучлироқ ўйин кўрсатди, айниқса экстра-таймларда. Ўша вазиятларда ҳам биз яхши ҳимояландик. Ҳисобда ортда қолаётиб, яна қайта олдик. Рақибимизни Осиё кубоги финалига йўл олгани билан табриклайман.

3-ўрин учун баҳс ҳақида

— Тожикистонга қарши учрашув ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бугунги ўйинни унутиб, эртадан 3-ўрин учун баҳсга тайёргаликни бошлаймиз.

Учрашувга тайёргарлик ҳақида

— Бизнинг дастлабки режамиз, рақиб ўз ҳудудида бўлганда уларга юқори босим уюштиришдан иборат эди. Биз буни айниқса, ўйин бошида жуда яхши уддаладик, бироқ охирига келиб футболчилардаги чарчоқ туфайли жарима майдонимиз яқинида уларда бўш ҳудудлар пайдо бўла бошлади. Шунга қарамасдан, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик, - дея Хосе Венансио Лопеснинг сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Маълумот учун, 3-ўрин учун ўйин ва финал 28 апрел куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар