Ҳоланд вазиятларни кўкка совуришда Нунесни ортда қолдирди
Эрлинг Ҳоланд Премьер-лигада голли вазиятлардан фойдалана олмаслик бўйича «пешқадамлик» қилмоқда.
BBC'га кўра, «Манчестер Сити» ҳужумчиси АПЛда 34 тур якунига кўра, 30та потенциал голли вазиятлардан фойдалана олмаган.
Бу борада иккинчи ўриндан Дарвин Нунес ўрин олган. «Ливерпул» форварди 26та голли вазиятларни қўлдан чиқарган. Шу билан бирга унинг ҳисобида 11та гол бор.
Учинчи ўринни «Челси» форварди Николас Жексон ва «Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс банд қилган. Ҳар икки ҳужумчи ҳам 20тадан голли вазиятни кўкка совурган.
Маълумот учун, Ҳоланд 20та гол билан АПЛ тўпурарлар курашида Палмер билан бирга пешқадамлик қилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар