25.04.2024 13:40
2294
Теглар
Аллегри «Ювентус»да қолса, Кеза жамоани тарк этмоқчи 

«Ювентус» вингери Федерико Кеза агар Массимилиано Аллегри жамоа бош мураббийлигида қолса, ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиш ниятида. 

La Gazzetta dello Sport'нинг ёзишича, 26 ёшли футболчи ўйинларнинг 70-дақиқасидан сўнг уни бир неча бор захирага олган мураббийдан мамнун эмас. А Сериянинг 32-турида «Торино» билан баҳсда (0:0) алмаштирилгандан сўнг Кеза шунчалик хафа бўлдики, ғазабдан тушиш учун жамоадошларидан уни бир неча дақиқага ёлғиз қолдиришни сўради.

«Ювентус» Федериконинг эркин агент сифатида кетишини истамайди. Шунинг учун клуб агар  футболчи шартномани узайтиришдан бош тортса, уни шу ёзда сотувга қўйишга тайёр.

Италиялик вингер Турин клубига 2022 йил июлда 44,6 млн евро эвазига «Фиорентина»дан ўтганди. Унинг шартномаси 2025 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt уни 40 млн еврога баҳоламоқда.

Бу мавсумда Кеза 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар