Футзал бўйича Осиё кубоги чоракфинали доирасидаги иккинчи ўйинда Қирғизистон Эронга йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Осиё футзали грандига қарши баҳсда қўшниларимиз 1:6 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Шу тариқа, Эрон яримфиналга йўлланма олиш билан бирга кузда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқди.
Қирғизистон эса энди Ўзбекистоннинг бугун Ветнам устидан ғалаба қозонишини кутади. Ўшанда қирғизларда ЖЧ-2024га бориш учун имконият пайдо бўлади. Сабаби Ўзбекистон мезбон сифатида йўлланмага аллақачон эга чиққани сабабли, 5-йўлланма учун чоракфиналда мағлуб бўлган жамоалар ўртасида плей-офф ўйинлари ўтказилади ва 4 жамоадан бири ЖЧга йўлланма олади.
Футзал. Осиё кубоги. Чоракфинал
Қирғизистон – Эрон 1:6
Маълумот учун, Ўзбекистон – Ветнам баҳси ғолиби яримфиналда Эронга қарши ўйнайди.