20.04.2024 10:48
12937
Шомуродов ва Йерри Мина – «Юве»га қарши ўйинда «Каляри»нинг энг юқори баҳо олган ўйинчилари бўлишди

Элдор Шомуродов «Каляри» - «Ювентус» (2:2) ўйинида мезбонларнинг энг фаол ўйинчиларидан бири бўлди.

А Серия 33-тури доирасида Сардинияда ўтган учрашувдан кейин Sofascore статистик таҳлилий портали ўйинчиларнинг ҳаракатини баҳолади. Унга кўра, «Каляри» сафида колумбиялик ҳимоячи Йерри Мина 7,3 баллга лойиқ кўрилган бўлса, Элдор Шомуродов 7,1 баҳога муносиб кўрилди. Бу футболчилар сардинияликлар сафида энг юқори баҳо олишди. 

Қайд этиш жоиз, Мина 2-пеналти бўлган вазиятда 11 метрлик нуқтага яқинлашиб, жамоасининг 2-голига муаллифлик қилган бўлса, Элдор Шомуродов ушбу ҳужумни бошлаган эди. Ўзбекистонлик 28 ёшли форвард 79 дақиқа ҳаракат қилди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жароҳатдан тикланиб сафга қайтгач, «Каляри» «Аталанта»ни мағлуб (2:1) этиб, «Интер» (2:2) ва «Ювентус» (2:2) билан дуранг қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар