«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ чоракфинали олдидан матбуот анжуманида саволларга жавоб берди.
— «Этиҳад»даги аввалги қийинчиликлар фойдали дарс бўлдими?
— Фақат эртанги кун ҳақида ўйлаш керак, бошқа ҳеч нарса. Беллашинг, курашинг ва ўзингизга ишонинг. Биринчи ўйинда дуранг қайд этилган. Ҳали 90 дақиқа бор, бу вақт ичида ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Ишончимиз етарли.
— «Сити»нинг ўз уйидаги яхши ўйинидан хавотирдамисиз? («Реал» «Этиҳад»да умуман ютмаган).
– Статистикани ҳар ким ўзича тушунади. Ўйлайманки, биз буни тўхтата оламиз, чунки Мадрид клуби ҳеч қачон ғалаба қозонмаган стадионларда анъани бузган ҳолатлар кўп бўлган.
– «Реал» тўпни назорат қиладими ёки қарши ҳужумларда ўйнайдими?
— Биз ҳар томонлама ҳаракат қилишни режалаштирганмиз — яхши ҳимояланиш, тўпни ортиқча йўқотмаслик ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш. Бўлажак ўйин тўлиқ фидойиликни талаб қилади, фақат бир жиҳат ҳақида ўйламаслик керак.
— Сўнгги пайтларда «Реал» мухлислари хавотирда. Уларга нима дея оласиз?
— «Реал»да ҳаммаси жойида, мен ҳаяжонни ҳис қилмаяпман. Бу мусобақада биз энг безовта жамоа эмас, балки энг бахтлиси бўлишимиз керак. Бу клуб Чемпионлар Лигасида доим яхши ўйин кўрсатган. Мен хавотир эмас, балки ишончни кўряпман.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг Мадриддаги ўйинида 3:3 ҳисоби қайд этилган. Жавоб беллашуви 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси Манчестерда бўлиб ўтади.