Манба: «ПСЖ»да Месси ва Ҳакими ўртасида можаро бўлган, Рамос ва Неймар вазиятга аралашган
«ПСЖ»да Лионел Месси ва Ашраф Ҳакимининг муносабатлари кескин бўлган.
L'Equipe хабарига кўра, Париж клубининг 2022/23 йилги мавсум якунидаги машғулотларининг бирида футболчилар ўртасида можаро келиб чиққан ва улар баланд овозда гаплашишган. Кейин вазиятга Неймар ва Серхио Рамос аралашган.
«Яхшиямки, ҳақиқий етакчи — Рамос ўша ерда эди», — деди исмини ошкор этмаган манба газетага.
Таъкидланишича, Рамос кўпинча «ПСЖ» футболчилари ўртасида боғловчи кўприк вазифасини бажарган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар