09.04.2024 13:43
1681
Манба: Аллегри шартномаси борлигига қарамай, ёзда «Ювентус»ни тарк этади

Массимилиано Аллегри мавсум сўнгида «Ювентус»ни тарк этиши мумкин, деб хабар беради Фабрицио Романо. 

Аллегри ёзда Турин клубидан кетиши кутилмоқда, гарчи унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлса-да. 

Аллегри «Ювентус»га 2021 йил май ойида қайтган ва шундан бери соврин ютмади. Турин клуби айни вақтда А Серия турнир жадвалида пешқадам «Интер»дан 20 очко ортда қолиб, 3-ўринни эгаллаб турибди.

Италиялик мутахассиснинг «Ювентус»даги илк фаолияти 2014 йилдан 2019 йилгача давом этган. Бу вақт ичида клуб 11 та совринни қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар