09.04.2024 09:46
5437
«Ман Сити»нинг икки ҳимоячиси «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

«Манчестер Сити»нинг уч ҳимоячиси «Реал»га қарши ўйин олди машғулотларида қатнашмади.

Бугун, 9 апрел куни «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси чоракфиналининг биринчи ўйинида «Реал» меҳмони бўлади. 

«Манчестер Сити»нинг Мадридга учишдан олдин сўнгги машғулотларида Кайл Уокер, Натан Аке ва АПЛ доирасидаги «Кристал Пэлас» билан шанба кунги ўйиннинг танаффусида алмаштирилган Йошко Гвардиол иштирок этишмади.

Юқоридагилардан фақат Гвардиол ўйин қайдномасига киритилди, аммо бош мураббий Хосеп Гвардиола хорватиялик футболчининг майдонга тушиши сўроқ остида эканлигини таъкидлади. 

Шу тариқа «Реал» билан дастлабки ўйинда «Манчестер Сити» ҳимоясида Мануэл Аканжи, Рубен Диаш ва Рико Люис ўйнаши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар