08.04.2024 20:49
12461
Теглар
Ван Дейк фаолиятидаги энг қийин 4 рақибини айтди

Виржил ван Дейк фаолияти давомида ўзи қарши тўп сурган энг қийин рақибларини санади.

«Энг қийин рақибларим? Лионел Месси энг қийин рақиб. Шунингдек, Эрлинг Ҳоландни ҳам айтган бўлардим, у замонавий ҳужумчи. Унга яримта имконият бўлса бас, жазолайди.

Агуэро «Ливерпул»га кўп гол урмаган, аммо мен унга қарши «Саутҳемптон» сафида ўйнаганман, у жуда ҳам хавфли форвард эди. Серхио икки оёғида ҳам бир хил зарба бера олиши устун жиҳатларидан бири эди.

Шунингдек, Оливье Жируни қўшган бўлардим. У Азар билан бирга жуда хавфли кўринарди. Улар «Челси»да бир-бирини сўзсиз, бир қарашда тушунган. Ҳар тўқнашувимизда уни тўхтата олишимга ишончим комил бўларди, аммо у гол уриш уддасидан чиқарди», - дейди ван Дейк.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар