08.04.2024 13:36
921
Теглар
Шченсни Евро-2024дан сўнг Полша миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилди

Войцех Шченсни Евро-2024 дан кейин Полша миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилди.

«Ҳа, айтишим мумкинки, мен Евро-2024дан кейин миллий жамоадаги фаолиятимни якунлайман. Европа чемпионатидан кейин бошқа нарса бўлиши даргумон. Ҳеч ким фикримни ўзгартиришга уринмади.

Оилам режаларим ҳақида билади, улар бу табиий эканлигини тушунишади. Жаҳон чемпионати саралашининг янги циклида ўйнашдан маъно йўқ, агар кетмоқчи бўлсам. 

Миллатлар Лигасининг бир нечта ўйинлари учун қоламанми? Ўйлайманки, бошқаларга имконият берган маъқул», — деди «Ювентус» клубининг 33 ёшли дарвозабони Foot Truck'га берган интервюсида.

Войцех Полша миллий жамоасида 2009 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У 81 та ўйин ўтказиб, 77 бор тўп ўтказиб юборган. 34 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар