07.04.2024 15:27
1315
Теглар
Жо Коул: «Де Брюйне — ҳужумкор яримҳимоячиларнинг чўқинтирган отаси. У Лэмпард, Скоулз ва Жеррарддан устун»

Жо Коул Кевин Де Брюйнени энг яхши ҳужумкор яримҳимоячи деб атади. 

«Менимча, у ҳаммадан устун туради. Ҳақиқатан ҳам шундай деб ўйлайман. Мен Фрэнк Лэмпард, Пол Скоулз, Стивен Жеррард ва бошқаларни назарда тутяпман.

Ва менимча, Кевин янада юқорига кўтарилишда давом этади. Улар — ўз даврининг буюк футболчилари. Турли даврларни солиштириш ҳар доим қийин. Чунки қоидалар, майдонлар, тўплар, машғулотлар усуллари ўзгаради. Аммо Кевин, албатта, бу даврнинг энг яхшиси. У — ажойиб футболчи.

«Пэлас» дарвозасига киритилган биринчи гол ажойиб. Кевин — жаҳон футболида ҳужумкор яримҳимоячиларнинг чўқинтирган отаси. Мен ҳали ҳам уни бу рўйхатда энг яхшиси деб ҳисоблайман», — деди англиялик собиқ яримҳимоячи TNT Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар