07.04.2024 09:55
4771
Теглар
Ўзбекистон миллий жамоаси хайрли ишга қўл урди

Рамазон ойида Ўзбекистон миллий жамоаси хайрли ишга қўл урди.

«Каляри» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ташаббуси билан онкология марказига тиббий анжомлар сотиб олиб берилган. 

«Ушбу муборак кунларда миллий жамоамиз аъзолари хайрли ишга қўл уришди. Жамоа сардорининг ташаббуси билан Республика болалар гематологияси ва онкологияси марказига айрим турдаги зарур тиббий ускуналар топширилди. 

Тиббий анжомларни МТЖ футболчилари номидан ЎФА масъуллари шифохона ходимларига етказиб қўйдик», - дея ёзади Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ шифокори Аброр Пирриев телеграмдаги каналида.

Маълумот учун, Сречко Катанец шогирдлари март ойида Ҳонгконг устидан икки ғалабага эришиб, муддатдан аввал ЖЧ-2026 3-саралаш босқичига йўлланма олишганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар