05.04.2024 18:09
3338
Тен Ҳаг «МЮ»нинг келаси мавсум учун режа тузишида бош-қош бўлади

Эрик Тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед»нинг келаси мавсумни режалаштиришда муҳим рўл ўйнайди. 

The Athletic хабарига кўра, «МЮ» жамоа бош мураббийининг келажаги ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилмаган. Бироқ Эрик келаси мавсумни режалаштиришда фаол иштирок этмоқда. У трансферлар ва тиббиёт ходимларининг ўзгаришида қатнашади. 

Шунингдек, 54 ёшли мутахассис АҚШ бўйлаб мавсумолди гастрол сафари учун меҳмонхоналар ва базаларни танлаш билан шуғулланади.

Клубга яқин манбалар, раҳбарият Тен Ҳагнинг жамоадаги салбий натижаларини кўп сонли жароҳатлар билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

Нидерландиялик мураббий бошчилигидаги «МЮ» АПЛда 30-турдан сўнг 48 очко билан 6-ўринни эгаллаб, 5-поғонадаги «Тоттенҳэм»дан 9 очко ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар