05.04.2024 20:53
2663
Теглар
«Барселона» Хвичанинг трансфери бўйича футболчининг вакиллари билан алоқага чиқди

«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида ўз сафига Хвича Кварацхелияни қўшиб олмоқчи.

AS хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти гуржистонлик вингернинг вакиллари билан алоқага чиққан. «Барса» 23 ёшли футболчинининг трансферини муҳокама қилган.

Хвича Ла Лига клубига ўтишга қарши бўлмаса-да, «Наполи» футболчиси билан ҳозирча хайрлашиш ҳақида ўйламаяпти. Клуб ёзда фақат Виктор Осимҳен билан хайрлашмоқчи.

Маълумот учун, Хвича жорий мавсум клуби сафида 38 ўйинда 10та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар