02.04.2024 10:42
1267
Теглар
«Интер» А Серияда 30 та турда 25 бор ғалаба қозониб, Манчини давридаги рекордини такрорлади

«Интер» бу мавсумда А Сериядаги 30 та ўйиндан атиги 5 тасида очко йўқотди. 

Миланликлар ўз тарихида иккинчи бор лигадаги дастлабки 30 турнинг 25 тасида ғалаба қозонишди. Биринчиси 2006/07 йилги мавсумда Роберто Манчини бошчилигида содир бўлганди.

Бу мавсумда «Интер» ғалабалардан ташқари 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. Индзаги жамоаси 79 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси «Милан»ни 14 очкога ортда қолдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар