01.04.2024 17:13
2551
Ҳоланд «Ман Сити» – «Арсенал» учрашувининг энг ёмон ўйинчиси деб топилди

Эрлинг Ҳоланд «Манчестер Сити»  – «Арсенал» баҳсида энг паст баҳога лойиқ кўрилди.

АПЛ 30-тури доирасидаги учрашув 0:0 ҳисобида якунланганди.

Goal нашри одатдагидек, футболчиларнинг ўйинига баҳо берди. Унга кўра, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг ўйиндаги ҳаракати 10 баллик тизимда энг паст – 3 баллга лойиқ кўрилди.

«Арсенал» сафидан эса энг паст баҳога Букайо Сака лойиқ кўрилган – 4 балл.

Маълумот учун, «Арсенал» АПЛда 65 очко билан 2-ўринда бормоқда, «Сити» эса 64 очко билан 3-поғонадан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳоланд клуби ва миллий жамоасида 5 ўйиндан бери гол уролмаяпти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар