01.04.2024 15:59
7011
Теглар
Энг кўп мухлис Андижонда, «Пахтакор» - «Сўғдиёна» ўйинига 556 томошабин келди

Суперлига 4-тур якунларига кўра, бўлиб ўтган ўйинларга қанча томошабин ташриф буюргани маълум қилинди.

ПФЛ қайдномаларида келтирилишича, 4-турда энг кўп томошабин «Андижон» - «Насаф» (1:1) ўйинига тушган – 14 861 мухлис.

Наманганда ўтган «Навбаҳор» - «Сурхон» (2:2) учрашувига эса 9857 томошабин ташрифи кузатилган.

Тошкентдаги «Олимпик» ва «Нефтчи» баҳсига 2 344, Жиззахдаги «Динамо» - «Металлург» (2:1) ўйинига 921 томошабин келган. 

Олмалиқда ўтган ОКМК - «Бунёдкор» (1:0) баҳсига 845, Тошкентдаги «Пахтакор» - «Сўғдиёна» (2:3) учрашувига 556 нафар, Қаршида ўтган «Қизилқум» - «Локомотив» баҳсига 429 нафар томошабин ташриф буюрган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар