31.03.2024 11:48
1559
Тен Ҳаг: «Брентфорд» биздан устунроқ эди. Аммо ўйин охирида гол урганда, ғалабани сақлаб қолиш керак»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 30-туридан ўрин олган «Брентфорд» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйин охирида ҳисобда биз олдинда эдик. Балки бунга лойиқ эмасдик, аммо қўшиб берилган дақиқалардаги голдан кейин 3 очко олиш керак. Шу сабаб дуранг жуда хафа қилди.

«Брентфорд» бугун биздан устун эди. Улар биздан кўра иштиёқли, қатъиятли, иродали ўйнашди. Жамоамизнинг ўзига хос жиҳати шундаки, футболчилар охиригача курашишади, лекин улар ўзларини яхшироқ кўрсатишлари керак. Биз гол урдик ва кейин ўйинни ташлаб юбордик.

Хоҳиш кам? Йўқ ҳеч қачон. «Ливерпул» ва бошқа жамоаларга қарши ўйинларда ҳам шундай муносабатда бўлганмиз. Биз ҳаммасини майдонда кўрсатишимиз керак. Жанг қилдик, аммо «Брентфорд» бизга нисбатан тажовузкорроқ, кўпроқ эътиборли эди. Бунинг акси бўлиши керак.

Олдинда эдик ва бунинг учун жамоани мақташ керак, лекин кейин ғалабани қўлдан бой бердик. 

Чемпионлар Лигасига чиқиш қийинлашдими? Ҳали ўйинлар кўп. Ҳозирча 1 очкони олайлик, бу узоқ муддатли чемпионатда фойдали бўлиши мумкин», — дея манкунианликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар